Малака ошириш курслари шартнома асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида белгиланган ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади. Уларнинг давомийлиги 72 соат бўлади. Курслар натижалари бўйича электрон шаклда сертификат расмийлаштирилади ва уч йил муддатга берилади.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • малака ошириш курслари ҳамда сертификат бериш мақсади ва вазифалари;
  • курсларда ўқишга ҳужжат топшириш тартиби;
  • малака ошириш курсларида таълим жараёни сифатига қўйиладиган асосий талаблар;
  • малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ўқишдан четлатиш асослари;
  • ўқитиш якунида малака имтиҳонини ўтказиш ва унинг натижаларига кўра тингловчиларга сертификат бериш;
  • ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестрини юритиш қоидалари.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2022 йилдан кучга кирди.