Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади. 

Мазкур соҳада мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (ҳудудий инспекциялар) томонидан мунтазам юритилади.

Ҳудудий инспекциялар ҳар чоракда мониторинг натижалари асосида Инспекция томонидан тасдиқланадиган чораклик режалар тузади.

Шунга кўра, ўсимликлар карантини давлат инспектори Ўзбекистон учун ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни дала назоратида аниқлайди.

Фитосанитар дала назорати амалга оширилгандан кейин бир кун ичида натижалар бўйича далолатнома тузилади ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар белгиланади. 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон ҳудудига қайтариб олиб кирилган (реимпорт) карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария сертификати асосида карантин текширувидан ўтказилади.