Ушбу халқаро спорт мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар ва уларнинг мураббийларидан иборат мамлакатимиз делегацияси  Кемерово шаҳрига етиб келди.

Бош консулхона ходимлари Ўзбекистон делегациясини Новосибирск шаҳридаги «Толмачево» халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олишди.

Сўнгра Ўзбекистон делегацияси аъзолари халқаро мусобақалар бўлиб ўтадиган Кемерово вилоятининг Новокузнецк шаҳарига йўл олишди.

25 февраль куни «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтади. 

Маълумот ўрнида: «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларида Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Қозоғистон, Кувайт, Қирғизистон, Ливан, Непал, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон ва Ўзбекистондан 1000 нафардан зиёд ёш спортчи иштирок этиши режалаштирилган.

Халқаро спорт ўйинлари дастуридан тоғ чанғиси, конькида учиш (шорт-трек), сноуборд, фигурали учиш ва қор волейболи сингари спорт турлари ўрин олган.