Қитъа чемпионатининг биринчи куни 5 километр масофага сузиш бўйича мусобақа ўтказилади. Эркаклар ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсларда 24 нафар, хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган стартда эса 16 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Эркаклар ўртасида ташкил этиладиган мусобақада Ватанимиз шарафини Абдужалил Абдуғаниев, Вячеслав Шкретов ва Никита Корнилов (Бекмурод Кенжаев захира спортчи) ҳимоя қилади. Умуман олганда, эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан ташқари, Уммон, Тожикистон, Қозоғистон, Япония, Иордания, Эрон, Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи, Гонконг, Ироқ, Қувайт ва Фаластин терма жамоалари аъзолари ҳам стартга чиқади.
Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган баҳсларда эса Ўзбекистон шарафини Паризода Искандарова, Анастасия Зелинская ҳамда Муслима Жумабоева ҳимоя қилади. Мазкур мусобақада, шунингдек, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой Тайпейи, Гонконг, Иордания, Япония ва Бангладеш терма жамоалари вакилалари ҳам совринли ўринлар учун курашади.