Анжуманда Ўзбекистон қитъа чемпионати каби йирик турнирларни ўзида бемалол қабул қила олиши, бунинг учун керакли инфратузилма ва барча шароитлар борлиги таъкидланди.

Мусобақани ўтказиш учун махсус сертификат Ўзбекистон велоспорт федерацияси бош котиби Хуршид Атакуловга топширилди.

Олимпия ўйинларига лицензион рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур нуфузли турнир Тошкентда янги бунёд этилган “Олимпия шаҳарчаси” ҳудудидаги велодромда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.