Нуфузли халқаро олимпиадаларга саралашнинг 3-босқичи натижаларига кўра 8 нафар ўқувчи саралаб олинган ва улар май ойида бўлиб ўтадиган Осиё физика олимпиадаси (APhO)да иштирок етиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар. Унда енг юқори натижани қайд етган 5 нафар ўқувчи 53-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади. 

Осиё физика олимпиадаси терма жамоа таркиби:

  • Жавоҳир Султонов — Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек мактаби, 11-синф ўқувчиси;
  •  Жасурбек Ғуломжонов — Наманган вилоятидаги 71-мактаб, 11-синф ўқувчиси;
  •  Нозимахон Қувондиқова — Хоразм вилояти «Тўлқин ФМ» НТМ 11-синф ўқувчиси;
  • Жалолиддин Боймахаммадов — Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек мактаби 11-синф ўқувчиси;
  • Хуршид Рустамов — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб 11-синф ўқувчиси;
  • Миршод Ражабов — Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб 11-синф ўқувчиси;
  • Aзизбек Ешмўминов — Сурхондарё вилояти, 12-ИМИ 11-синф ўқувчиси;
  • Жавоҳир Саъдуллайев — Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги Президент мактаби 9-синф ўқувчиси;

53-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO)га июль ойида Япония давлати мезбонлик қилади. Халқаро физика олимпиадасига 80 га яқин давлатлардан 400 га яқин ўқувчи иштирок етади, улар қаторида 5 нафар ўзбекистонлик ёшлар ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.