2023 йилнинг 16 июнь – 16 июль кунлари футбол бўйича “Осиё кубоги-2023” ўйинлари бўлиб ўтади.  Кеча якунига етган учинчи саралаш баҳсларидан сўнг  Ўзбекистон, Таиланд, Иордания, Индонезия, Фаластин, Ҳиндистон, Ҳонконг, Баҳрайн, Малайзия, Тожикистон, Қирғизистон терма жамоалари ҳам бу нифузли турнирга йўл олишди.

Австралия, Япония, Эрон, Ироқ, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Вьетнам, Сурия, Ливан, Хитой, Қатар, БАА, Умон термалари эса 2021 йили бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати иккинчи саралаш туридан сўнг йўлланмани қўлга киритиб бўлганди.

“Осиё кубоги-2023”нинг  қайси мамлакатда ташкил этилиши шу йилнинг 17 октябрь куни бўлиб ўтадиган ОФК ижроқўми йиғилишида ҳал этилади.

Маълумот учун, Қатар амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади.