Мусобақада терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Вакилларимиз 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза – жами 11 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида 2-ўринни эгаллади.

Ғолиб спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келди.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходилари ва кенг жамоатчилик катта тантана билан кутиб олди.