Унинг диаметри 330 метрдан 740 метргача бўлиши тахмин қилинмоқда, баландлиги эса, 828 метрлик Дубайдаги «Бурдж-Халифа» биносидан озгина кичикроқ.

NASAнинг маълумот беришича, 2022 РМ4 номли астероид 84 500 км/соат тезлик билан учиб ўтади ва бу ёруғлик тезлигидан 68 баробар кўпдир.

1 ноябрь куни астероид Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни Ер ва унинг орасидаги масофа 2,3 миллион километрни ташкил этади. Бу масофа Ер ва Ой ўртасидаги ўртача масофадан яқинроқ дегани.