Жорий йил 2 май соат 19:30 ларда, Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳудудидан ўтган 4К 920В автомобиль йўлининг 6-километрида 34 ёшли ҳайдовчи «Нексия» русумли транспорт воситасида ЙТҲ содири этган.

У бошқариб кетаётган автомашинаси бошқарувни йўқотиб, чап томонда, йўл четида турган 13 яшар пиёдани уриб юбориб, сўнгра дарахтга бориб урилган.

Натижада, вояга етмаган пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳайдовчи  эса тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.