Синоптикларнинг хабар беришича, 17 апрель куни Остонада ҳаво булутли бўлади, кечаси вақти-вақти билан қор ёғади, яхмалак ҳосил бўлади.
Шамол шимоли-шарқдан шимоли-ғарбга ўтиб 9-14 тезликда, кечаси 15-20 м/с тезликда эсади.
Айни дамда пойтахтда қор ёғиши давом этмоқда, шамол эсмоқда.
Синоптикларнинг хабар беришича, 18-19 апрель кунлари пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати +5...+7 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги секундига 7-12 метрга етади.
Остонада уч кун давомида 37,6 миллиметр ёғингарчилик кузатилди. Шу билан бирга, ойлик ёғингарчилик даражаси 22 миллиметрни ташкил қилди.
Остона халқаро аэропортида тўртта учиб келиш ва тўртта учиб кетиш рейслари кечиктирилди, деб хабар беради tengrinews.kz.