Эрталаб маҳаллий аҳоли вакиллари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўнғироқ қила бошлади. Улар тутун қўшни вилоятлар – Оқмўла ва Павлодардаги ёнғинлар туфайли юзага келганини тушунтиришди. Яъни бир кун олдин дашт ёниб кеган. Асосан қуруқ ўт ва қамиш. Ёнғинлар ўчирилди. Аммо Остонанинг айрим ҳудудларида қуюқ тутун ҳамон сезилиб турибди. Ҳаводаги зарарли моддалар миқдори меъёрдан ошиб кетди.

“Рухсат этилган юқори концентрациядан ошиб кетишнинг 127 та ҳолати қайд этилди. Булар PM2,5 зарралари, водород сулфиди ва озон. Водород сулфиди бўйича 38 та, озон бўйича 27 та ҳолатда меъёр бузилгани қайд этилди”, — деди “Казгидромет” республика корхонаси матбуот котиби Алина Исмагулова.

Қозоғистонда май ойида ҳаво ҳарорати кўтарилиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда 28 даражагача иссиқ бўлиб, бир томчи ҳам ёмғир ёғмаяпти. Бундай об-ҳавода ёнғин хавфи юқори бўлади. Мавсум бошидан буён қутқарувчилар 90 гектарга яқин, жумладан, Олмаота атрофидаги ёнғин ўчоқларини бартараф этишди, деб хабар беради mir24.tv.