Мусобақада кўплаб спортчилар – 60 нафардан ортиқ ёш ва иқтидорли, қолаверса тажрибали чавандозлар иштирок этишди. Мусобақалар нафақат таниқли ва профессионал спортчилар ўртасида ўзига хос рақобат характерида бўлди, балки баъзи тоифаларда спортчилар биринчи марта иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, юртимизда болалар ва ёшлар ўртасида от спортини оммалаштириш тобора кучайиб бормоқда.

Якуний натижаларга кўра ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-маршрут – 100 см тўсиқлардан сакраш бўйича (12-15 ёшли болалар).

1. Валижонов Бобуржон – “Абажа Дос Дорадос” лақабли отда,

2. Мирвоҳидов Хорун – “Ҳоким”,

3. Шарипов Акбар – ‘Кечмекер”,

1-маршрут – 100 см тўсиқ, 16 ёш

1. Тохиржонов Лочинбек – “Квинтет Г”,

2. Камалова Малика – “Кристал”,

3. Риксибаева Анжелина – “Лотло”,

Йўналиш рақами-2 – 110 см тўсиқ баландлиги

1. Толиббоев Аъзам – “Класс C” лақабли отда,

2. Фозилхўжаев Ермуҳаммад – “Артист”,

3. Розумухамедов Бегзод – “Арнелла”,

Йўналиш рақами-3 – 120 см тўсиқ баландлиги

1. Абдураҳмонов Дилмурод – “Калибри”,

2. Толиббоев Аъзам – “Контендро”,

3. Мусаев Мирзоҳид – “Балус Комтес”.