Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугунги кунда юртимиз ёшлари жаҳон ареналарида юксак натижаларни қайт этиб келмоқда.

Жумладан, айни кунларда Латвиянинг Рига шаҳрида давом этаётган от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI2*W жаҳон кубогида истеъдодли чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиляпти. Мусобақанинг дастлабки кунида А.Абдуллаев кумуш медал соҳибига айланди.