Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Лангар қишлоғидан бўлган Феруз Миродилов ўз отаси Тўрақул Дўстов ҳамда шериги Наби Дўстматов билан ҳаммуаллифликда ажойиб ихтирога қўл урди.
Эътибор берилса, автомобилдан ишлаб чиқаётган чиқинди газлар, жумладан, корхоналардан чиқаётган газларнинг асосини углерод оксиди, яъни карбонат ангедрид моддасини ташкил қилади. Агар биз яратган ихтиро ёрдамида ушбу карбонат ангедридни тозалаш имконияти бўлса, уни бемалол корхоналарга ўрнатиб, фойдаланиш имконияти туғилади, – дейди ихтирочи Феруз Миродилов.
Биринчи навбатда, қурилмани чизма кўришидаy илк реал нусхасини яратиб синовдан ўтказиш учун махсус лабаратория керак. Бироқ, бундай лабаратория ҳозирча Ўзбекистонда йўқ. Шу боис қурилманинг нусхасини яратишга қизиқиши бўлган чет эллик инвесторлар топилса, ундан келажакда кўзланган мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлади.
"Лойиҳа юзасидан Ўзбекистондаги Муборакдаги газни қайта ишлаш заводига ҳам мурожат қилиб кўрдим, улар таклиф қилинаётган ихтирога қизиқиб, бизни моддий томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр бўлишди. Бироқ, лойиҳанинг илк нусхасини чет эл стандартларига жавоб бера оладиган махсус техник ускуналарга эга лабараторияларда яратиб синаб кўриш мумкин. Ҳозирча, ана шу томонлама оқсаб турибмиз, — дейди ёш ихтирочи Феруз Миродилов.
Муаллифга кўра, ҳозирги кунда ихтиронинг дастлабки нусхасини яратиш учун техник имкониятлари бор бўлган лабараториялар ва тажрибали мутахасислар Россия, Туркия, Италия, Хитой, АКШ. Жанубий Корея, Германия каби хорижий давлатларда фаолият юритиб келади.