Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 8-13даража илиқни ташкил этади, эртага 12-15 даража илиққача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади.
Эртага кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
5 январь — жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда: ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат бугун кундузи 10-12 даража илиқ, 4 январда кечаси 0-2 даража илиқ бўлади, кундузи ҳаво 13-15 даража илиқгача исийди, 5 январда кечаси 2-4 даража илиқ бўлади, кундузи 11-13 даража илиқгача пасаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентилиги.