Хабар юзасидан ФВВ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 11 май куни соат 13:23 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида ҳаракатланаётган “Дамас” русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:37 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.