Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг берган маълумотига кўра, 2022 йили 518 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган, шулардан 194 нафари — болалар. 2 нафари вафот этган (уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилган).

Заҳарланишнинг 36 ҳолати уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибати бўлган.

28 ҳолатда “Овқат токсикоинфекцияси” қайд этилган бўлиб, 432 нафар фуқаро жабрланган бўлса, шуларнинг 176 нафари — болалар. Ушбу ҳолатда фуқаролар томонидан уй шароитида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмасдан, овқат тайёрлаш технологиясига тўлиқ риоя қилинмаганлиги ва тайёр овқатни нотўғри сақлаш ва сифатсиз маҳсулотлардан овқат тайёрланганлиги олиб борилган эпидемиологик суриштириш ишлари давомида аниқланган.

11 та ҳолатда умумий овқатланиш шохобчаларида, 8 та ҳолатда МТТ муассасаларида, жумладан, тўйхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари ва бир зумда тайёрланадиган “Лаваш”, “Бургер” ва шу каби тезпишар маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида уларнинг технологиясига тўлиқ риоя этмаганлиги, маҳсулотларни нотўғри сақлаганлиги, қолаверса, ушбу маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида маҳсулотларнинг бир-бирига мос келмаслиги оқибатида истеъмол қилган фуқаролар орасида ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши ва овқатдан заҳарланишга сабаб бўлган.

Битта ҳолатда эса ёввойи ҳолда ўсган қўзиқоринларни истеъмол қилиш оқибатида 4 нафар фуқаро заҳарланган.

2023 йилнинг ўтган даврига 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 107 нафар фуқаро жабрланган, шундан 22 нафар бола жабрланган, 2 нафар бемор вафот этган (уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилган).

Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 52 нафар фуқаро “Ботулизм”дан, 55 фуқаро “Овқат токсикоинфекцияси”дан жабрланган.

ҳолатда бир зумда тайёрланадиган “Лаваш”, “Бургер” ва шу каби тезпишар маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида уларнинг технологиясига тўлиқ риоя этмагани, маҳсулотларни нотўғри сақлаш, қолаверса, ушбу маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида маҳсулотларнинг бир-бирига мос келмаслиги оқибатида истеъмол қилган фуқаролар орасида ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши ва овқатдан заҳарланишга сабаб бўлган.

2022 йил давомида олиб борилган ўрганиш ва текширишлар давомида сифатсиз деб топилган жами 5198919 кг озиқ-овқат маҳсулотлар савдосига барҳам берилиб, ўрнатилган тартибда брокераж қилинган бўлса, 2023 йилнинг ўтган 4 ойи давомида 147865 кг сифатсиз маҳсулотлар савдосига барҳам берилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.