“Ўзагросуғурта” АЖ 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида суғуртанинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини маҳаллабай ишлаш, аҳоли вакиллари билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида сайёр қабуллар ўтказишди.
Хусусан, Бошқарув раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида аҳоли вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказилди. Бундан ташқари, компания ходимлари аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг талаб ва истакларини ҳам ўрганмоқда.
2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида фуқароларимиздан жами 2 732 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг қарийб 90 фоизи мазмунан суғурта қопламасини тўлаб бериш билан боғлиқлигини айтиш жоиз.
Ҳисобот даврида “Ўзагросуғурта” АЖга келиб тушган мурожаатлардан 2 309 таси қаноатлантирилди, 294 таси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган. Шундан 11 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган бўлса, яна 46 та мурожаат қонун доирасида эмаслиги сабабли кўриб чиқиш рад этилган. Ҳозирги кунда 72 та мурожаатни ўрганиш жараёни давом этмоқда.