Шунингдек, қонун ва қонуности ҳужжатларга риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция ходимлари томонидан 56 мингта мониторинг ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 46 617 та огоҳнома киритилди. 

Ўтказилган 17 370 та текширишнинг 457 та тадиркорлик субъектида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 6 850 та ҳолатда маъмурий жарима қўлланилган. 

Жорий йилнинг январь-сентябр ойларида 28 552 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларга давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида 39 762 дона техник паспорт ва 23 401 дона давлат рақам белгиси ҳамда 5 минг 743 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилган