Мазкур ариза ва шикоятларнинг 93 фоизи ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 15 миллиард 183 миллион 829 минг 380 сўм ундириб берилди.

Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан истеъмолчилардан тушган 30 та мурожаат асосида фуқароларнинг манфаатини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 миллиард 139 миллион 471 минг сўмлик моддий-маънавий зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Истеъмолчилардан келган шикоятларнинг энг кўпи, яъни 47,9 фоизи савдо, 7,8 фоизи газ таъминоти, 10 фоизи электр таъминоти, 3,9 фоизи сув таъминоти, 4,2 фоизи коммунал хизмат, 1,4 фоизи соғлиқни сақлаш, 6,2 фоизи хизмат кўрсатиш (сервис), 2,4 фоизи транспорт, 4,2 фоизи алоқа (ва интернет), 11,9 фоизи эса бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келади, дея хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.