Учрашув Россиянинг ушбу нуфузли таълим ташкилоти делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ташкил этилди.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, “Сколково” дастурлари асосида республика олий таълим муассасалари раҳбарлари таркибини ўқитиш юзасидан ҳамкорликда ишлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистон давлат ташкилотларида ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида Сколково бошқарув мактабининг 30 нафар битирувчиси фаолият юритмоқда.