Жумладан, Туркманистон билан чегарадош Тупроққалъа тумани Саримой қишлоғида “сайёр” давлат хизматлари ва “сайёр қабул” ўтказилди. Қабул давомида аҳолидан Саримой массивида Давлат хизматлари марказининг шаҳобчасини ташкил қилиш масаласида кўплаб фикр, мулоҳазалар билдирилиб, бошқарма томонидан ушбу ҳудудда қурилаётган маҳалла фуқаролар йиғини биносида филиал ташкил қилиш юзасидан вада берилган эди.

Аҳолидан келиб тушаёган мурожаатлардан келиб чиқиб, уларнинг оғрини енгил, узоғини яқин, айниқса, уларни давлат идораларидан рози қилиш мақсадида, маҳалла биносининг қурилиш ишлари якунига етказилишини кутиб турмасдан, мазкур ҳудудда жойлашган ўтовда вақтинчалик филаил ташкил қилинди.

Тарих ва замонавийликни ўзида уйғунлаштирган ўтовга симсиз интернет тармоғи мавжуд бўлиб, бугунги кунда бу ерда давлат хизматларини кўрсатиш учун хеч қандай тўсиқ йўқ.
Мақсадимиз аниқ, йўлимиз тўғри, ҳар қандай шароитда ҳам аҳолига тезкор, шаффоф ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш.

Ўтов - кўчма уй, турар жой, туркий халқларнинг асосий турар жойи ҳисобланиб, 20-аср бошларигача Марказий ва Ўрта Осиё кўчманчи халқларида фойдаланишган. Ўтов халқларнинг ўтроқлашиши натижасида ўз аҳамиятини қисман йўқотмоқда.