Ҳужжат билан Овчилик назоратининг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:

жамоатчи инспекторларнинг фаолияти адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган овчилар жамоат бирлашмалари таркибида ташкил этилиши мумкин;

инспекторлар сони овчилар бирлашмалари сонидан ва уларнинг жойлашувидан келиб чиқиб белгиланади;

инспекторлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар, улар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди;

инспекторлар вазифаларни бажаришга фақат иш жойидан бўш вақтларида жалб этилиши мумкин;

ариза 30 кун ичида овчилар жамоат бирлашмаси раҳбарлик органи томонидан Экология вазирлиги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда ички ишлар органларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади;

ариза қаноатлантирилганда шахсга 3 йил муддатга тегишли гувоҳнома берилади.

Жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари:

табиатни муҳофаза қилишга масъул давлат органларини, шунингдек, овчилик бирлашмаларини, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш;

соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқлашга қаратилган, табиатни муҳофаза қилишга масъул инспекторлар томонидан ўтказилаётган патруллик рейдларида иштирок этиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чегаролди ҳудудлардаги бегона ва шубҳали шахслар ҳақида хабардор қилиш.

Шунингдек, қуйидагиларни белгиловчи Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича

қисқа муддатли махсус ўқув курслари тўғрисида низом тасдиқланмоқда:

курсга қабул қилиш;

ўқув дастури ҳажмини белгилаш;

тегишли гувоҳнома бериш;

курсларни тамомлаган шахсларни реестрини юритиш тартибини.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 21 ноябрдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.