Oxiana Fellows Incubator дастурига юртдошларимиз Анна Расулова ва Алишер Сайдалихўжаев томонидан асос солинган. Дастур ёшларимизнинг иқтидори ва кўникмаларини юксалтириш ҳамда уларга халқаро ривожланиш дастурларида иштирок этиш учун имконият яратишдан иборатдир.
Алишер Сайдалихўжаевнинг таъкидлашича, дастур доирасида унинг иштирокчилари ўзларини англашлари, ўз олдиларига қўйилган мақсад ва унга эришиш йўлида зарур барча билимларга эга бўлади. Шунингдек, иштирокчилар ўз ишларини режалаштириш ва қўйилган натижаларига қай тарзда эришиш мумкинлигини аниқлашларига ёрдам беради.
Oxiana Fellows Incubator ўз фаолиятини жорий йилнинг феврал ойидан бошлайди. Дастурда Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар мазкур дастурда 5 соат вақтларини ажратишлари лозим бўлади. Улар ҳафтада бир мартда онлайн конференцияда қатнашишлари кўзда тутилган.