Бундан буён ўйин давомида жамоалар бешта футболчисини алмаштириши мумкинлиги қоидаси сақланиб қолади. Бу ҳақда Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши – IFAB сайтида маълум қилинди.
Ушбу қоида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилганди. Кейин эса эски қоидага, яъни ўйин давомида учта футболчини алмаштиришга қайтилади, деган гап-сўзлар пайдо бўлди. Аммо IFABнинг кечаги йиғилишида футболдаги бу ўзгариш сақланиб қолишига келишилди.
Бундан ташқари, йиғилишда захирадаги ўйинчилар сонини 12 нафардан 15 нафаргача оширишига ҳам рухсат берилди.
Таъкидлаш лозимки, якунланган мавсумда евро кубок ва халқаро ўйинларда 5 нафаргача футболчини алмаштириш қоидасига амал қилинган бўлсада, АПЛда эски қоида сақланиб қолди, фақат учта футболчи алмаштирилишига рухсат берилди.