Мақолада Озарбайжонда давлат арбоби, энциклопедик олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб китоб нашрдан чиққани ҳақида сўз юритилган. Рисолага Ўзбекистон элчихонаси ва Озарбайжон Миллий Фанлар академиясининг Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти томонидан ташкил этилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Озарбайжон” мавзусидаги халқаро илмий анжуман доирасида Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг таниқли олимлари, тадқиқотчилари ва зиёлилари тақдим қилган мақолалар киритилган.
Китобдан Озарбайжон Миллий Фанлар академияси вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти директори, академик Исо Ҳабиббейли, Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Холбўтаев, Муҳаммад Фузулий номидаги Қўлёзмалар институти директори ўринбосари, филология фанлари докторлари Алмаз Улви, Пошшо Каримов ва Яшар Гасимбейли, бошқа олим ва тадқиқотчиларнинг маърузалари ўрин олган.