Зилзила ўчоғи 37,1 минг киши истиқомат қилувчи Хачмаз шаҳридан 43 километр шимоли-шарқда, 35 километр чуқурликда жойлашган. Боку аҳолиси кучли ер силкинишини ҳис қилди. Кўпчилик уйини тарк этди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради mir24.tv.