Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббусига биноан Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги билан ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакатнинг машҳур рассом ва фотографлардан иборат гуруҳларини ижодий сафарлари ташкил этилди.
Дастурга мувофиқ юртимизнинг қатор вилоятларига, хусусан, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрига ташрифлар ўрин олган. 19-20 июнь кунлари Бухорода бўлган озарбайжонлик блоггер ва фотографлар дастуридан Бухородаги Исмоил Сомоний, Чашмаи Аюб, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи, Боло ҳовуз ва эски шаҳар қисмидаги маданий мерос объектларини суратга олиш жой олган.
Тайёрланган материаллар Озарбайжон медиасида эълон қилиб борилади, деб ёзмоқда BUXORO.UZ расмий каналига асосланиб “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати.