Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ургут туманидаги 41-мактаб 9 -синф ўқувчи-қизларининг жанжаллашгани воқеасига муносабат билдириб, вазият ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганини маълум қилди.
Аниқланишича, 13 октябр куни 9-«А» синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-«Б» синф ўқувчиси Р.Г. телефон орқали суҳбатда ўзаро гап талашиб қолади ва 14 октябр куни дарсдан сўнг туманнинг Қоратепа маҳалласи ҳудудида учрашиб, жанжаллашишади. Жанжалга уларнинг синфдошлари ҳам аралашади.
Ҳолат юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди. Жанжалда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан МжТКнинг 47-моддасига мувофиқ мамурий баённомалар расмийлаштирилди.