Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан 2018 йилда Республикамизда халқаро мақомга эга бўлган илк давлат университети – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда унда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича 18 та йўналишда ва магистратура дастури бўйича 3 та йўналишда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳа учун мутахассислар тайёрланади.

  2019 йилдан бошлаб Университетда бакалавриат учун икки дипломли қўшма таълим дастурлари (3+1 Double degree) татбиқ этилиб келмоқда.

Университет кампусида талабалар учун моддий-техник имкониятлар, хусусан ўзига хос дизайнга эга ўқув бинолари, юқори технологияли университет кутубхонаси, электрон ресурслар маркази, “Brainstorming-room” хонаси, ўқув-ишлаб чиқариш комплексига кирувчи меҳмонхона ва бошқа қулайликлар яратилган.

Эндиликда, ушбу Университетда ташкил этилган ўқув-жараёни, маънавий-маърифий муҳит, IT технологиялардан фойдаланиш каби бир қатор амалга оширилган ишларни таништириш мақсадида барча олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.