Мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилинган яҳудийлар тақдири билан боғлиқ айрим архив материаллари мазкур музейига тақдим этилган.

АҚШ Холокост ёдгорлик музейи 1993 йилда АҚШ Президенти Билл Клинтон томонидан ташкил этилган. Шу вақтга қадар 44 миллиондан ортиқ киши ушбу музей фаолияти билан танишган. Жумладан, 132 давлатдан 100 га яқин давлат раҳбарлари ҳамда 4 мингга яқин юқори мартабали меҳмонлар ушбу музейга ташриф буюрган. Музейнинг Нью-Йорк, Бостон, Бока Ратон, Чикаго, Лос Анжелес ва Даллас шаҳарларида ўз офислари бор.

Мазкур ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов, Холокост Миллий ҳужжатшунослик институти директори Ребекка Боелинг, Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов ва соҳа мутахассислари, журналистлар иштирокида ўтган онлайн тарзда мулоқот қилишди.

Келгусида ҳар икки томон мутахассисларининг соҳада эришилган ютуқлар билан ўртоқлашиш, тажриба алмашиш кўзда тутилди.

“Ўзархив” агентлиги ҳамда АҚШ Холокост ёдгорлик музейи ўртасида ҳамкорлик шартнома имзоланди. Шунингдек, ушбу Шартномани имзоланиши илмий-тадқиқот ишланмаларида архив ҳужжатларни рақамлаштириш ҳамда жисмоний шикастланган архив ҳужжатлари реставрацисида Музей томонидан қўлланиладиган янги технологиялар бўйича тажриба алмашишга имконият яратади.

Шартнома халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинган ҳолда онлайн тарзда имзоланди.