Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Қозоғистондаги сиёсий қатағон мавзусига оид архив ҳужжатларини излаш ва тадқиқ этиш ҳамда архив иши соҳасида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш. Шу мақсадда, Агентлик директори Улуғбек Юсупов Ўзбекистонда архив иши тизими ҳамда давлат архивларида олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди.

Икки томонлама ўтказилган музокаралар якунида, Ўзбекистон Миллий архиви бу йўналишда қозоғистонлик олимлар ва тадқиқотчиларга архив иши соҳасида ёрдам беришга доимо тайёр эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.