Гимнастика федерацияси президентлигига номзодни тайинлаш овоз бериш якунларига кўра бўлиб ўтди ва конференция иштирокчилари ушбу масъулиятли лавозимга Шавкат Умурзоқовни бир овоздан маъқулладилар.

Таъкидлаш жоизки, Шавкат Умурзоқов раҳбарлигида “Ўзавтосаноат” узоқ йиллар давомида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг бош ҳомийси бўлиб келган.

Конференция давомида Шавкат Умурзоқов ўсиб келаётган ёш авлод ҳаётида спорт муҳим аҳамият касб этишини қайт этиб, федерациянинг Олимпия мусобақаларида юксак марраларни забт этганини эътироф этди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон гимнастика федерацияси дунёнинг 162 та миллий федерациялари орасида кучли 10 таликдан жой олди.