Таниқли адиб Қўчқор Норқобилнинг Россияда «Улыбнис, любимая!» («Севгилим, табассум қил!») деб номланган китоби 5 000 нусхада чоп этилди.

Китоб ҳозирги кунда Россияда машҳур бўлган «ЛитРес», «LiveLib», «Ридли», «Книгогид», «KindBokc.net» каби кўплаб сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилинмоқда.

Ушбу китоб адибнинг Россияда нашр қилинган учинчи китобидир.

– «Барча замонлар китоби» рукнида Мигел де Сервантес церийасида чоп этилган мазкур китобда ўзбек адибининг қисса ва ҳикоялари жамланган. Муаллиф Испанияда бўлиб ўтадиган китоб фестивалида иштирок этиш имконига эга бўлди. Нашриётимиз ҳайъати қарорига кўра ўзбек адиби номзоди Сервантес номидаги Халқаро адабий мукофот танловига ҳам тавсия этилди, – дейди китоб муҳаррири ва лойиҳа раҳбари Оксана Ковалёвская.