Ҳамюртларимиз билан кечган мулоқот давомида мавжуд муаммолар ўрганилди. Шунингдек, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўтказилган суҳбат давомида аниқланган муаммолар муассаса маъмурияти ёрдамида белгиланган тартибда ҳал этилди.
Бундан ташқари, учрашув чоғида ватандошларимизнинг Ўзбекистондаги яқин-қариндошлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Ўз навбатида, дипломатлар жазони ўтаётган фуқароларимизнинг оилаларини безовта қилаётган саволларга атрофлича жавоб беришди.