Мансур Юнусов "Тонг саболари", "Тафаккур маржонлари", "Мангу лаҳзалар", "Кўнгил наволари" номли шеърий китоблар, монография ва услубий қўлланмалар муаллифи. У 1982 йил Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 2005 йил Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

2011-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маънавият ва маърифат” маркази бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Давлат маслаҳатчи хизмати етакчи консултанти, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ижро аппарати Маънавий-маърифий масалалар бўлими мудири, 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Маънавият ва маърифат” кафедраси катта ўқитувчиси (PhD) сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати