7 декабрь куни ўзбекистонлик киноижодкорларни Озарбайжон Республикаси Маданият вазири Анар Каримов қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, икки халқ ўртасидаги маданий алоқалар узоқ тарихга бориб тақалишини қайд этди. 

"Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуслари билан мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқалар ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Икки мамлакатда миллий кино кунларини ўтказиш яхши анъанага айланди. Бундан кейин ҳам киноижодкорларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрмиз", - деди Фирдавс Абдухолиқов. 

Ўз навбатида Анор Каримов ҳам кино соҳасида янги-янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш учун тайёр эканини билдирди. 

Озарбайжонда "Ўзбекистон киноси кунлари" давом этмоқда.