Мазкур фестивалда ўзбек мультипликатори Дмитрий Власовнинг “Ҳаёт дарёси” (“Поток”) анимацион фильми “Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
“Ҳаёт дарёси” анимацион фильми фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда инсон туғилишидан бошлаб, умр бўйи босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
Мазкур фестиваль жорий йилда иккинчи маротаба онлайн тарзида ўтказилиб, унда анимация соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, янги инновацион технологиялар ва замонавий дастурлар асосида ишлаб чиқарилаётган анимацион асарлар баҳоланди.
“Amen-2020” халқаро анимацион фильмлар фестивалида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатларнинг анимацион фильмлари иштирок этган.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати