Жорий йилнинг 11-16 ноябрь кунлари Хитойнинг Сиан шаҳри, Шенси провинцияси марказида Халқаро маданият ва санъат фестивали ўтказилди.

Фестивалда Шенси провинцияси ҳамда Марказий Осиё давлатларидан санъаткорлар ва бадиий жамоалар иштирок этди. Хусусан, Самарқанддан вилоят давлат филармонияси санъаткорлари, "Таманно" ва "Баҳор" рақс гуруҳлари ўз чиқишлари билан қатнашди. 

Фестивал уч босқичда: қадимий тарих наволари, турли халқларнинг рақслар жилоси ҳамда халқлар маданият ва санъатининг замонавийлиги йўналишларида ташкил этилди.
Эътиборлиси, унда ўзбек санъати намойиши ва ижроси алоҳида эътироф этилди. Самарқандлик санъат усталарига Шенси провинцияси раҳбарияти томонидан ҳамкорлик ёрлиғи тақдим этилди.