Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий касалликлардан ҳисобланади. Уларга қарши илмий асосланган ечимлар устида маҳаллий олимлар томонидан изланишлар олиб борилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур препарат иммунитетни фаоллаштириб, организмнинг вирусларга қарши табиий ҳимоясини кучайтиради. Дори вирусга тўғридан-тўғри таъсир этмайди, балки организмнинг ўз иммун жавобини кучайтириш орқали таъсир кўрсатади. У интерферонлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, организмни вирусларга қарши “тайёр ҳолатга” келтиради.

Қайд этилишича, дори воситаси учун барча норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган.

Илм-фан ютуқлари асосида яратилган маҳаллий “ЦелАгрип” препарати аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.