Ахборот технологиялари ва тизимлари анъанавий почта хизматларига — буюмларни қабул қилиш, кузатиш ва етказиб бериш жараёнлари киради. Келгусида “Гибрид” почтани қабул қилиш ва етказиб бериш бўйича хизматлар сонини икки баробарга ошириш режалаштирилган. Ушбу хизмат электрон жўнатиш мумкин бўлмаган муҳр, огоҳлантиришлар ва харажатлар ҳисобини етказиб бериш учун мўлжалланган.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини харидорларга онлайн сотиш ва етказиб бериш, шунингдек, логистика марказларини яратиш, сақлаш ва етказиб беришни ўз ичига олган хизматларни ташкил этиш ва ривожлантириш имконини берувчи электрон савдо майдончасининг ахборот тизимини яратиш кўзланган.

Аҳолидан тақдим этилган тўловларни қабул қилиш учун молиявий хизматлар рўйхати икки баробар ошади. Банк хизматлари мамлакат бўйлаб, айниқса, узоқ ва чекка жойларда камида 1000 почта алоқаси бўлимларига аутсорсинг асосида тақдим етилади. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб почта алоқа бўлими ҳам аутсорсинг асосида камида 13 турдаги давлат хизматларини кўрсатади.