Маълумот учун: 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 953,5 миллион доллардан, 2022 йилнинг биринчи ярмида эса 590 миллион доллардан ошди (ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39% ташкил қилди).

Учрашувда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар батафсил кўриб чиқилди. Хусусан, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қирғиз капитали асосида 289та корхона фаолият кўрсатяпти. Шундан 129 таси — қўшма ва 160 таси юз фоиз хорижий капиталга эга корхонадир. Энергетика, енгил саноат, фармацевтика, автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллар ва базальт толаси ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтиришга тайёрлик билдирилди.

2022-2025 йилларда икки мамлакат ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурига киритилган ҳамкорликнинг бошқа устувор йўналишлари ҳам муҳокама этилди.

Учрашув якунида муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларнинг ҳаётга жорий этилишини қўллаб-қувватлашга ўзаро содиқлик билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.