Мазкур грант жорий йил июнда Италияда бўлиб ўтадиган халқаро конгрессда қатнашиш имконини бериб, У ҳар йили дунё бўйича 100 дан ортиқ талабгор орасидан 6-7 тагина номзодга насиб қилади.
Маълумот учун: Европа кариес тадқиқотлари ташкилоти 1953 йилда халқаро ташкилот сифатида иш бошлаган ва бутун дунёда кариесология соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширувчи, оғиз бўшлиғи саломатлигини тарғиб қилувчи ташкилотдир, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Нозимжон Туйғунов каби талаба ёшларимиз билан албатта фахрланамиз ва ўйлаймизки, улар Янги Ўзбекистонни ўз илмий салоҳиятлари билан янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишади.