Бугун Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри жамоаси Москва шаҳрига учиб кетди.
Мазкур сафар давомида театр жамоаси Россия Федерацияси Мусиқали театрлар ассоциацияси томонидан ташкил этилган яқин хориж, МДҲ давлатлари ва Россия мусиқали театрларининг "Видеть музыку" номли VI Халқаро мусиқали театрлар фестивалида иштирок этади. Ушбу нуфузли фестивалда республикамиз театри ҳам иштирок этаётгани қувонарли, албатта.
Таъкидлаш жоизки, ушбу фестивал театр ижодкорлари учун тажриба алмашиш, янги ҳамкорликлар учун замин яратиб, янги саҳна асарларидан баҳраманд бўлиш имконини беради.