Вазир ўринбосарининг Венгрияга сафари давомида Этвош Лоран (Eötvös Loránd University) университети проректори Имре Хамар ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Ўтказилган музокараларда томонлар Венгриянинг энг қадимий ва нуфузли университетларидан ҳисобланган (1635 йилда ташкил этилган) Этвош Лоран университетида ўзбек тилини ўрганишни ташкил этиш ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида қўшма магистратура дастурини очишга келишилди. 

Шунингдек, Венгриянинг Дебрецен университети билан ҳам музокаралар олиб борилиб, ушбу университетнинг таълим дастурларини юртимизда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди ва битим лойиҳаси муҳокама қилинди.