Таъкидланишича, tahrirlovchi.uz лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «UZINFOCOM» ягона интегратор” МЧЖ томонидан яратилган.

Ушбу веб-ресурсда матнни кирилл алифбосидан лотин ёзувига ёки лотин ёзувидан кириллга тезкор, бехато ва автомат шаклда ўтказиш ҳамда сўзларнинг хатоларини аниқлаш, хато ёзилган сўзлар учун тўғри сўзларни танлаш имконияти мавжуд.

Тизимга «Ўзбек тилининг ўқув имло луғати»дан ўрин олган 25 000дан ортиқ сўз ва «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»га киритилган 80 000дан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари киритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан шу каби бошқа лойиҳалардан фарқли жиҳати сифатида PDF ва расм кўринишидаги матнларни ҳам ўқий олиши фойдаланувчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиши таъкидланди.

Келгусида мазкур тизим янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Бундан ташқари, лойиҳа ижрочилари тизим кенг оммага тақдим қилингандан сўнг билдириладиган таклифларни ҳам ўрганиб чиқиб, уларни ҳам тизимга жорий қилишларини маълум қилди.