Мазкур амалий қўлланма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3000 нусхада “Замин нашр” босмахонасида чоп этилди.

Тадбирни Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Абдуғаффор Қирғизбоев кириш сўзи билан очиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филологиф фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов китобнинг бош муаллифи сифатида тиниш белгилари билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф қилишда қўлланманинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Алишер навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори, филология фанлари доктори с. Нормаматов мазкур китобнинг имловий саводхонликни такомиллаштиришдаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қўлланма кенг жамоатчиликка мўлжалланган. Ундан тадқиқотчилар, олимлар, турли соҳа вакиллари, магистрантлар, талабалар, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Китоб тақдимоти байрам тадбирларига уланиб кетди. Давлат тилини ривожлантириш, ўзбек тилининг она тили сифатидаги мавқеини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тизимларда фаолият кўрсатаётган маслаҳатчи лавозимидаги хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.