Тадбирда, UNESCOнинг номоддий маданий мерос ишлари бўйича миллий комиссия масъул ходими С.Маллахонов, ф.ф.доктори Ш.Турдимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Э.Шукуров, Ўзбекистон халқ бахшиси А.Поёнов, Ўзбекистон халқ артисти М.Номозов, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори Б.Матякубов иштирок этди.

“Бахшичилик санъати” UNESCOнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганлиги, тадқиқотчи Ў.Ҳакимовнинг изланишлари бугунги кунда бахшичилик санъатини ривожланишига катта ҳисса қўшиши анжуман давомида меҳмонлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Тадбир жараёнида устоз бахшилар томонидан “Алпомиш” достонидан парчалар куйланди.