Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан "Ассалом Наврўз" кино-ойлиги доирасида 2021 йилнинг кинолойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда “Мерос” (реж.Ҳилол Насимов), “Узбечка” (реж. Акбар Бектурдиев), “Аёл қисмати” (реж. Дилмурод Масаидов), “Муҳаббат баҳори” (реж. Иброҳим Расулов), “Ҳаёт афсунлари” (реж. Ҳасан Алижонов), “Авлоний” сериал ва бадиий публицистик фильм варианти (реж. Музаффар Эркинов), “Риога йўл” (реж. Акром Исаков) ва бошқа фильмлар муҳокама қилинди.

Тақдимот давомида фильмлар билан боғлиқ масалалар, суратга олиш объектлари, актёрлар таркиби ва бошқа шу кабилар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимованинг 80 йиллик юбилейига бағишланган ижодий кеча ҳамда кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ҳайрат” бадиий фильми катта премьераси бўлиши кутилмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати